Истироҳат боғидаги ноқулайликлар бартараф этилмоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрида одамлар оилавий ҳордиқ оладиган «Ёшлик» истироҳат боғи болалар учун мўлжалланган ўйин қурилмалари кўплиги билан ажралиб туради. Бундай аттракционларнинг белгиланмаган жойларга ўрнатиб ташлангани, ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган бинолар, боғнинг айрим қисмида тўпланиб қолган маиший чиқиндилар, антисанитария ҳолатлари ноқулайлик туғдириб, дам олувчиларнинг кўнглини хира қилаётган эди.
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев «Ёшлик» истироҳат боғи фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганиш жараёнида ўйин қурилмаларининг бир-бирига жуда яқин жойлаштирилгани одамларнинг эркин ҳаракатланишига халақит бераётгани, ҳудуддаги баъзи бино ва иншоотлар қаровсиз ҳолатга тушиб қолгани аниқланди. Чиқиндилар олиб чиқиб кетилмагани, айрим дарахтлар сувсизликдан қуриб бораётгани маълум бўлди.

Шу ўринда айтиш керакки, «Ёшлик» истироҳат боғи майдони 5 гектар 44 сотихни ташкил қилиб, ҳудудга 78 та ўйин қурилмаси ўрнатилган.
Вилоят раҳбари самарқандликлар фарзандлари билан оилавий ҳордиқ чиқарадиган боғнинг ачинарли аҳволга келиб қолгани юзасидан танқидий фикр билдирди. Қисқа муддат ичида ҳудудни ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш, қуриб бораётган дарахтларни суғориш, одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний ўрнатилган ўйин қурилмаларини олиб ташлаш, боғни кўркам ва замонавий масканга айлантириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Шу кунларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ёшлик» истироҳат боғида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудни замонавийлаштириш ва фуқароларнинг дам олиши учун янада қулай муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг