«Истанбул Башакшеҳир» ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 27 февраль куни Туркия Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидан ўрин олган учрашувда «Коняспор» клуби «Истанбул Башакшеҳир» меҳмони бўлди.
Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ҳар икки голга «истанбулликлар»нинг германиялик ҳужумчиси Дави Зелке муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 7,4 баллга баҳоланди. Элдор Шомуродовнинг ўйини эса портал томонидан 7,3 балл билан сийланди.
Маълумот учун, «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси кейинги ўйинини Туркия Кубоги доирасида «Трабзонспор»га қарши ўтказади. Учрашув 3 март санасида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг