Иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув
Андижон вилоятида марказлашган иссиқлик таъминоти қайта ишга туширилди. Ўтган йили шаҳарда 5 та кичик даҳа, 30 дан зиёд ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув билан таъминланди. Жаҳон банки маблағлари ҳисобига умумий қуввати 110 мегаватт бўлган учта қозон ишга туширилиб, 27,5 километр узунликдаги иссиқлик узатиш тармоғи тўлиқ янгиланди.
— Илгари уйимизни газ билан иситардик, бу хавфли, жуда қимматга тушарди, — дейди фуқаро Лайло Косимова. — Ўтган йили иссиқлик манбаига улангач, газ ва электр учун тўлайдиган харажатларимиз анча камайди. Масалан, уйни иситиш учун олдин бир мавсумда тахминан 1,5 миллион сўм сарфласак, марказлашган иссиқлик тизимига улангандан сўнг бор-йўғи 322 минг сўм тўладик.
Модернизация орқали аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари томонидан сарфланиши мумкин бўлган электр энергияси уч ойда 15 миллион киловатт соатга тежалди. Натижада 75 мингта хонадон электр таъминоти билан таъминланмоқда. Табиий газни 20 фоизга иқтисод қилишга эришилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг