Иссиқхона маликалари
Тўрт сотихлик иссиқхонадан 200 миллион даромад олиш учун қайси экинни танлаган маъқул? Тойлоқлик Мастура Суюнова уч нафар фарзандини олиб, Самарқанднинг ўша машҳур Сиёб бозорига тушди. Мева-чева расталарини айланди, бундоқ қараса қўзиқорин сотаётган аёлнинг қўли-қўлига тегмайди, О-о, деди у. Топдим, қўзиқорин экаман. Меҳнаткаш аёлнинг бизнеси шу тариқа бошланди. Унга қўшниси Гулчеҳра Худойназарова ҳам қўшилди.
— Ҳовлимиздаги бўш ердан унумли фойдаландик, — дейди М.Суюнова. — Иссиқхона қуриш қимматга тушди, қарз ҳам кўтардик, аммо харажат икки ойга бормасдан қопланиб кетади деб ўйлайман. Қўзиқоринга ҳозирдан харидор чиқяпти.
Унга қўшниси Гулчеҳра Худойназарова ҳам қўшилди. 12 сотих ерда лимонария ва қулупнайчиликни йўлга қўйиб, ишсиз юрган 5 нафар маҳалладошини доимий иш билан таъминлади. Айни пайтда мазкур оиланинг йиллик ўртача даромади 500 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Бу тажриба маҳалладаги бошқа хотин-қизларни ҳам илҳомлантирмоқда. Туманнинг Бахшитепа маҳалласида истиқомат қилувчи Самад Қурбонов илгари иссиқхонасида кўкат ва сабзавот етиштирарди. Иссиқхона маликаларининг даромадларини кўриб, у ҳам қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйди.

– Қўзиқорин етиштириш мавсум танламайди, – Самад Қурбонов. – Қисқа муддатда ҳосил берадиган сердаромад соҳа. Декабрь ойида экилган уруғлар 30 кун ичида ҳосилга киради. Ҳозир бозорбоп ва харидоргир “Вешенка” навини етиштиряпмиз. 4×6 метрли хонага 100 қоп уруғ жойлаштирдик. Ҳар бир қопдан 7–8 килограммгача ҳосил оляпмиз. Айни пайтда ҳар икки кунда 30 килограммгача қўзиқорин териб, килосини 25 минг сўмдан 40 минг сўмгача сотяпмиз.
Келгусида тадбиркор қўзиқорин етиштириш ҳажмини кенгайтириб, уни қайта ишлашни йўлга қўймоқчи.
Бу мисоллар шуни кўрсатадики, омилкорлик — катта сармоя ёки улкан ер талаб қилмайди. Асосийси, имкониятни кўра билиш, тўғри қарор қабул қилиш ва меҳнатдан қочмасликдир. Тўрт сотих ер ҳам тўғри фойдаланилса, оила фаровонлигига, маҳалла равнақига хизмат қилиши мумкин. Иссиқхона маликаси бўлиш учун эса, аввало, тойлоқлик икки хонимдек қўрқмасдан иш бошлаш керак.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг