Иссиқхона ичидаги иссиқхона

17:43 04 Февраль 2025 Жамият
304 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Асака туманидаги «Чўнтак» маҳалласи иссиқхоначиликка ихтисослашган. Бу маскандаги 625 та хонадоннинг 586 тасида иссиқхона мавжуд. 29 гектардан иборат томорқада уй эгалари помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатларини парваришламоқда. Март ойининг бошида илк маҳсулотни йиғиб олиш режалаштирилган. Муҳими, «чўнтак»ликлар бошқа иссиқхоначиларга нисбатан кўпроқ даромад топади. Бунинг сири эса иссиқхона ичида яна бир иссиқхона барпо этилганида.

— Мамлакатимизда ҳатто қишда ҳам қуёшли кунлар ҳукмронлигини инобатга олиб, ҳар бир иссиқхонани термос усулида, яъни икки қаватдан иборат плёнка остида барпо этганмиз, — дейди маҳалла раиси Дилшодбек Олимов. — Иссиқхона ичида иссиқхона барпо этиш орқали ёнилғи учун ажратилган маблағни 100 фоиз иқтисод қилиш мумкин. Сабаби, ҳар бир эгат плёнка остидаги ёйсимон иссиқхона билан ўралиб, кўчатлар ости ҳам очиқ ҳаводан ҳимояланади. Шу орқали олинадиган даромад оширилади.

Ҳисоб-китобларга қараганда, 10 сотихли иссиқхонада 3 минг тупдан зиёд бодринг кўчатини парваришлаш мумкин. Ҳар бир кўчат ўртачада 3-4 килодан ҳосил беришини инобатга олсак, жами 15 тоннагача ҳосил олинади. Қолаверса, 10 та иш ўрни яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер