Исроилнинг мактабга ҳужуми ва АҚШнинг Киев (+видео)
Шимолий Нигерияда сув тошқини миллионлаб аҳолига зарар етказмоқда
Шимолий Нигериянинг Борно вилоятидаги Нгадда дарёсидаги Алау тўғони қулаши оқибатида катта сув тошқинлари юзага келди. Бу 1 миллион кишига таъсир қилиши айтилган. Аҳолини уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди. Фожиа оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган.
Ушбу тўғон 30 йил олдин ҳам қулаб тушган. Ушбу тошқин мамлакатдаги энг йирик сув тошқинидан икки йил ўтиб рўй берди. Вилоят раҳбари кўчирилган одамларни ҳужжатлаштириш ишлари бошлангандан кейин икки миллионга етиши мумкин.
Аҳоли марказий бозор вайрон бўлганидан бери озиқ-овқат қимматлашганини айтмоқда. Тошқин маҳаллий ҳайвонот боғларини ҳам вайрон қилган ва бир қанча жонзотлар қочиб кетган. Африка давлатлари ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини йўқотмоқда, чунки улар иқлим ўзгаришидан дунёнинг қолган қисмига қараганда кўпроқ зарар кўрмоқда. Жаҳон метеорология ташкилотининг таъкидлашича, кўплаб Африка давлатлари иқлимга мослашиш сиёсати учун бюджетларининг 9 фоизигача сарфламоқда.
АҚШ яна Украинага пул ажратади
Қўшма Штатлар Украина учун 700 миллион доллардан ортиқ қўшимча маблағ ажратмоқда. Бу ҳақда давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
Айни дам Киевда бўлиб турган юқори мартабали мулозимнинг сўзларига кўра, 325 миллион доллар Украина энергетика инфратузилмасини тиклашга кўмаклашиш учун мўлжалланган. 290 миллион аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш, жумладан дори-дармон, озиқ-овқат, ичимлик суви ва бошқа зарур маҳсулотлар харид қилишга сарфланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, ҳудудларни минадан тозалаш учун Киевга тахминан 102 миллион доллар берилади. Умумий миқдор 717 миллион долларни ташкил этади.
Шунингдек, Буюк Британия ҳам Украинани қўллаб-қувватлаш учун яна 600 миллион фунт стерлинг ажратишини маълум қилган. Бу масала Қироллик ташқи ишлар вазири Девид Леммининг Украинага ташрифи чоғида келишилган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ташриф чоғида Украина раҳбарияти билан узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат бериш масаласини муҳокама қилгани ва энди президент Жо Байденга музокаралар натижалари ҳақида ҳисобот бериши ҳақида маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, НАТО давлатлари Украинанинг альянсга аъзо бўлиши муқаррар эканлигини ва мамлакат НАТОга аъзолик йўлида эканлигини аниқ билдиришган.
«Bloomberg» агентлигининг ёзишича, Украинанинг Нью-Деҳлидаги элчиси Ҳиндистондан Москва ва Киев ўртасидаги музокарада модераторлик қилишни сўраяпти. Аввалроқ «New York Times» газетаси Украина расмийлари Бош вазир Нарендра Моди Россия билан зиддиятга барҳам бериш учун ҳисса қўшиш, бу жараёнда ҳар қандай вазифани бажаришга тайёрлигини айтганига қарамай, Ҳиндистонни воситачи сифатида кўрмаётганини ёзганди.
Элчининг фикрича, Ҳиндистон БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолигини ният қилаётган бўлса, можарони ҳал қилишда фаолроқ бўлиши керак. Яъни, Нью-Деҳли РФ ва Украина ўртасида хабар узатувчи «почтачи» роли билан қаноатланмаслиги керак.
Шунингдек, Киев Нью-Деҳлига айни масала бўйича конференция ўтказишни таклиф қилган.
Исроилнинг Ғазодаги мактабга ҳужуми
Исроил Ғазода жойлашган БМТга қарашли мактабга ҳаво ҳужумларини уюштирди. Ушбу зарбалар оқибатида камида 18 киши, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёрдам ва Ишлар Агентлигининг олти ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Al-Jazeera» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Нусейрат қочқинлар лагерида жойлашган мактаб 12 мингга яқин фаластинликларга, асосан аёллар ва болаларга бошпана эди. Бу воқеа давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан кенг қораланмоқда.
БМТнинг махсус ташкилоти Бош комиссари Филипп Лаззарини воқеа ҳақида чуқур хавотир билдирди ва бу ҳужумларни «туганмас ва маъносиз қотиллик»нинг бир қисми деб атади. Агентликнинг хабар беришича, портлаш натижасида Ғазода ҳалок бўлган БМТ ходимларининг умумий сони 220 нафарга етган. Фаластин фуқаролик мудофааси мактабга бешинчи марта ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган.
Ғазодаги кўплаб мактаблар давом этаётган тўқнашувлар туфайли кўчирилган оилалар учун бошпанага айлантирилган. Шунга қарамай, Исроил кучлари ХАМАС бу бинолардан ҳаракат қилмоқда, деб даъво қилиб, бир қанча мактабларга зарба берди. Исроил ҳарбийлари сўнгги зарбада ал-Жауний қароргоҳи ичидаги ХАМАС қўмондонлик маркази нишонга олингани, аммо тинч аҳоли қурбонларини минималлаштириш чоралари кўрилганини маълум қилди.
Фаластин расмийлари Исроилнинг ҲАМАСнинг мактаб ва касалхоналар каби тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлардан фаолият юритиши ҳақидаги даъволарини рад этди. Гуманитар ташкилотлар можаро шароитида тинч аҳоли ва хавфсиз жойларни ҳимоя қилишга чақиришда давом этмоқда. Мактабларнинг вайрон бўлиши минглаб одамларни бошпанасиз қолдириб, Ғазодаги гуманитар инқирозни янада кучайтирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади
- Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
- Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон молия ва корпоратив ишлар вазирини қабул қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг