Исроилнинг Ғазода фаластинликларни оммавий ва қасддан мажбуран кўчириши уруш жинояти ҳисобланади — “Human Rights Watch”

Фото: AFP
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти сунъий йўлдош тасвирлари, Исроилнинг мажбурий эвакуация бўйича буйруқлари ва юқори мартабали Исроил расмийларининг баёнотларини таҳлил қилиб, Исроил ҳукумати Ғазо аҳолисининг ўз ҳудудларига қайтишини атайлаб доимий равишда имконсиз қилиб қўяётганини кўрсатди.
“Исроил ҳукумати Ғазода фаластинликларни оммавий ва қасддан мажбуран кўчиришга сабаб бўлди. Бу уруш жинояти ҳисобланади”, — дейилади “Human Rights Watch” ҳисоботида.
Ҳисоботда айтилишича, Исроил кучлари Ғазонинг сув, канализация, алоқа, энергетика ва транспорт инфратузилмасининг кўп қисмини ҳамда мактаб ва касалхоналарни ҳамда боғлар, далалар ва иссиқхоналарни тизимли равишда вайрон қилган.
Қамалдаги анклав бўйлаб Исроил кучлари томонидан амалга оширилган кенг кўламли вайронагарчиликлардан ташқари, “Human Rights Watch” Исроил Ғазо шаҳарларининг катта ҳудудларини, жумладан, Рафаҳни вайрон қилиш ва Исроил ҳарбий кириш йўлларини қуриш орқали учта “буфер зона”ни кенгайтиришда давом этганини аниқлади.
Исроил ҳарбийлари томонидан Ғазонинг шимолий ва жанубий ярмини иккига бўлиб, шарқдан ғарбга чўзилган янги йўлнинг кенглиги 4 км дан ортиқроқ ва бу Ғазонинг шимоли ҳамда жанубига кенгайиб бормоқда.
Исроилнинг бир қанча расмийлари Ғазо ва Исроил ўртасида ҳарбий “буфер зоналари” зарур, деб даъво қилмоқда. Шундан кейин ўтган йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумидан қўрқиб, қочиб кетган жанубий исроилликлар ўз уйларига қайтишлари мумкин.
2024 йилнинг апрел ойида Исроилнинг ўта ўнгчи Молия вазири Бецалель Смотрич Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳ, Нусейрат шаҳарлари йўқ қилинишидан бошқа чора йўқлигини билдирган. Бенямин Нетаньяҳу ҳам худди шундай баёнотлар берган эди аммо Гаагадаги Халқаро суд геноцид бўйича дастлабки айбловларни эълон қилганидан кейин у ўз позициясини ўзгартириб келмоқда.
“Исроил Ғазони доимий равишда босиб олиш ёки тинч аҳолини кўчириш ниятида эмас”, — деган эди Нетаньяҳу.
“Human Rights Watch”нинг бу ҳисоботи ўтган ой Фаластиннинг учта инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилоти Исроил мунтазам равишда Ғазо шимолидаги аҳолини бўшатиб бораётгани ҳақидаги огоҳлантиришдан кейин пайдо бўлди.
“Шимолий Ғазо аҳолиси агар улар ўз ҳудудидан чиқиб кетса, ҳеч қачон уйларига қайтиб кела олмасликларидан қўрқишади, чунки Исроилнинг тинч аҳолини ноқонуний кўчириши ва Ғазо шимолини аннекция қилиш орқали кўчириш режаси кундан-кунга ойдинлашиб бормоқда”, — дейилади Фаластин Инсон ҳуқуқлари марказлари баёнотларида.
Минглаб исроиллик кўчманчилар аввал Ғазо секторида бошпаналар қурган эди, бироқ 2005 йилда Исроилнинг ўша пайтдаги Бош вазири Ариэль Шарон даврида аҳоли пунктлари олиб ташланган. Энди эса исроиллик сиёсатчилар Ғазо секторида аҳоли пунктларини қуриш бўйича конференсиялар ўтказмоқда.
“Ғазо азалдан аждодларимизнинг мулки. Биз буни яна қайтармагунимизча тинчимаймиз”, — деган Нетаньяҳунинг коалицион ҳукуматидагилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг