Исроилнинг ерости касалхонаси ҳужумга тайёрланмоқда

19:06 08 Август 2024 Дунё
334 0

Исроилнинг шимолидаги Ҳайфа шаҳрида улкан ерости шифохонаси мавжуд. У бетон деворлар билан қопланган бўлиб, операция хоналари, туғруқ бўлими, тиббиёт анжомлари билан таъминланган. Ҳозирча у ерда беморлар йўқ, касалхона кутилажак жанглар олдидан тайёр ҳолга келтирилмоқда. Ушбу жой 2006 йилги Исроил—«Ҳизбуллоҳ» урушидан кейин қурилган.

Муассаса 2 мингдан ортиқ ўринга эга. Исроилга катта ҳужум содир бўлган тақдирда, беморларни қабул қилади. Минтақада кескинлик таранглашган бир пайтда шифокорлар ҳам жанглар тезроқ тугашидан умидвор. Ҳайфа шаҳри Ливанга яқинлиги ва «Ҳизбуллоҳ»нинг ракеталари одамларни хавотирга солади.

Ушбу ҳудудда яшовчилар фавқулодда вазиятларда машқлар ўтказишга ўрганиб қолган, ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам ҳужум содир бўлганда нима қилиш кераклигини яхши билишади.

«Бу соатли бомбага ўхшайди. Хоҳлаган вақтда сигнал чалиниши мумкин. Мен ўламанми тирик қоламанми? Оиламни кўришга имконим бўладими-бўлмайдими, билмайман», дея ўз ҳолатини тасвирлаган шу ерлик аҳолидан бири.

Саксондан ошган шаҳар мери уйқусиз тунлари ҳақида гапирар экан, ўз бўйнида катта масъулият турганлигини англайди. Ёна Яҳав 2006 йилги уруш пайтида ҳам шаҳарни бошқарган.

«Мен жуда афсусдаман. Раҳбарлар қуриш ўрнига вайронагарчилик, ўлдириш, жанг билан шуғулланади», деган шаҳар мери. Ҳайфа «аралаш шаҳар» деб аталиб, исроиллик арабларнинг катта қисми исроиллик яҳудийлар билан бирга яшайдиган жойдир. Яҳавнинг айтишича, бу тинч жамият, аммо ҳозирги можаро вазиятни янада оғирлаштиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?