Исроилдаги ўзбекистонликлар шошилинч огоҳлантирилди
Исроилда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўриш қатъий тавсия қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси баёнот чиқарди.
Ўзбекистон элчихонаси фуқаролардан қуйидагиларни сўради:
- Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
- Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
- Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин:
• Фавқулодда ёрдам телефонлари :
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397
• Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг