Исроил мудофаа вазири Ғазо шаҳрини эгаллаш операциясини маъқуллади
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац «Гидеон аравалари — 2» номини олган ҳарбий операцияни тасдиқлади. Бу ҳақда Kan телеканали хабар берди.
«Операция якунлангач, Ғазо мутлақо ўзгача кўринишга эга бўлади ва ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди», — деди Кац.
Маълумотларга кўра, Исроил армияси захирадагиларни чақиришни бошламоқда. 20 августдан бошлаб 80 мингга яқин чақирув қоғозлари юборилиши режалаштирилган. Бу қадам армиянинг Ғазога йўналтирилаётган қуролли ҳужумга тайёргарликлари билан боғлиқ.
18 август куни ЦАХАЛ бош штаби раҳбари Эяль Замир операциянинг кейинги босқичи — Ғазо шаҳрига қуролли юришга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Унга кўра, штаб ҳозирда батафсил режалар устида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг ҳарбий-сиёсий кабинети ҳам Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш режасини маъқуллаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг