Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилининг шимолида кенг кўламли операцияни бошлади
Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги шимолий ҳудудларда кенг кўламли контртеррористик операцияни бошлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Чоршанба куни тонгда ЦАХАЛ, чегара полицияси ва Исроилнинг Хавфсизлик хизмати Шимолий Самарияда кенг миқёсли контртеррористик операция доирасида ҳаракат бошлади,» — дейилади расмий баёнотда.
Исроил ҳарбийлари ўз мурожаатида «бу ҳудудда терроризмнинг илдиз отишига йўл қўйилмаслиги»ни айтиб, террор фаолиятининг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилаётганини билдирди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилининг мумкин бўлган Исроил томонидан аннексия қилинишига йўл қўймаслигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг