Испания парламентини тарқатиб юборишга қарор қилинди

18:58 29 Май 2023 Дунё
1056 0

Фото: Reuters

Испания бош вазири Педро Санчес парламентни тарқатиб юбориш ва сайловларни 23 июлга тайинлашга қарор қилди.

Испания бош вазири Педро Санчес парламентни тарқатиб юбориши ва мамлакатда якшанба кунги муниципал ва минтақавий сайловлар натижаларига кўра 23 июль куни муддатидан олдин умумий сайловлар ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар бермоқда.

"Мен давлат раҳбари қирол Филипп VIга Бош кортесни (Испания парламенти) тарқатиб юбориш мақсадида Вазирлар Кенгаши йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида маълум қилдим", деди сиёсатчи.

Аксарият ҳудудларда ўтган охирги сайлов натижаларига кўра, Педро Санчес бошчилигидаги Испания социалистик ишчилар партияси консерватив "Халқ партияси"га мағлуб бўлди.

2019 йилда ҳам Испания парламентни тарқатиб юборилганди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер