Испания Ла Лигаси старт олди
15-август санасидан Испанияда Ла Лига мусобақасининг 2025–2026 йилги мавсуми бошланди. Кеча, 16-август куни Флик бошчилигидаги «Барселона» жамоаси турнирдaги дастлабки ўйинини ўтказди.
Мусобақани «Мальорка» майдонига сафар қилиш билан бошлаган Каталония жамоаси ушбу ўйинда 0:3 ҳисобига ғалаба қозонди. Галлaрга Рафинья, Ламин Ямал ва Ферран Торрес муаллифлик қилди.
Биринчи таймнинг ўзида мезбонларнинг 2 нафар футболчиси – Ману Морланес ва Ведат Муриқига қизил карточка кўрсатилди.
Шу тариқа Ҳанс Флик жамоаси дастлабки турда ғалаба қозонди. Энди «кўк-анорранглилар» 24-август куни мусобақанинг 2-тури доирасида лига дебютанти «Леванте» клуби меҳмони бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг