Ишончим комил, яқин келажакда ҳар бир ўқитувчи муносиб маош олади — Саида Мирзиёева

Қадрли ўқитувчилар, азиз устозлар!
Бу йил Сизни касб байрамингиз билан табриклаб, заҳматли меҳнатингиз ва фидойилигингиз учун миннатдорлик билдириш, фурсатдан фойдаланиб, ҳукуматимиз педагоглар ҳаёти ҳамда фаолиятини енгиллаштирадиган кўплаб қарорларни қабул қилганини айтиб ўтиш менга алоҳида мамнуният бағишламоқда.
Педагоглар учун имтиёзли ипотека ва таълим кредитлари жорий этилди, фарзандларингиз олий ўқув юртларига ўқишга киришида ёрдам кўрсатиладиган бўлди, имтиёзли авиачипталар, давлат хизматлари тўловларини икки баробар камайтириш каби қулайликлар яратилди. Эндиликда сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ой 50 фоизгача устама берилади.
Ишончим комил, яқин келажакда ҳар бир ўқитувчи муносиб маош олади, бу касбнинг обрўйи эса янада баланд бўлади. Бундан кейин ҳам жонажон Ўзбекистонимизда ҳамма — биринчи синф ўқувчисидан тортиб, президентгача ўқитувчи кириб келганида ўрнидан туриб, доимо эҳтиром кўрсатишини истардим!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! Ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизни тўғри йўлга бошланг!
Саида Мирзиёева,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг