Иш кўзини билганга минг танга
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Шофиркон туманида миришкор боғбонлар кўп. Фахриддин Ибрагимов улардан бир жиҳати билан ажралиб туради. У етиштирилган узумни қишда ҳам токдан узмаслик ҳадисини олган. Кимки, ишкомдан эндигина узилган узумни дастурхонга тортмоқчи бўлса, Бобоато қишлоғида яшовчи Фахриддин акани сўроқлаб боради.
— Боғбонликка болалигимдан меҳр қўйганман, — дейди у. — Соҳа усталари тажрибасини, узумчиликка оид адабиётларни ўқишни канда қилмадим. Шу тариқа оилавий тадбиркорлик дастури асосида боғдорчиликни йўлга қўйдим. “Ҳусайни”, “келинбармоқ”, “шоҳона”, “кетмонсопи” сингари узум навларидан баракали ҳосил олаяпмиз. Туман ҳокимлиги ва маҳалла масъуллари мадади билан бизга 65 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Бу имкониятларимизни янада кенгайтирди.

Фахриддин Ибрагимов оиласи ихтиёридаги боғ атиги бир гектарни ташкил этади. Етти нафар доимий ишчи бор. Бу ерда ишкомда кўзни яшнатиб турган узумдан ташқари бир тоннагача майиз ҳам тайёрланади. Майизнинг бозордаги ўртача нархи 60 минг сўмдан кам эмаслиги назарда тутилса, беихтиёр “Иш кўзини билганга минг танга” дегинг келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг