Instagram фаолиятида узилишлар кузатилди
Иллюстратив фото
АҚШда Instagram ижтимоий тармоғининг фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда оммавий интернет-ресурслардаги носозликларни кузатиб борувчи Downdetector сайти хабар қилди.
Маълум қилинишича, қисқа вақт ичида Instagram ишидаги носозликлар юзасидан АҚШдаги 8 191 нафар фойдаланувчи шикоят қолдирган.
Downdetector маълумотларига кўра, фойдаланувчилар асосан веб-сайтнинг очилмаслиги, мобил иловадан фойдаланишда қийинчиликлар ва аккаунтга кириш (авторизация) вақтида хатолар кузатилаётганидан шикоят қилган.
Ҳозирча носозлик сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича расмий изоҳ берилмаган. Мутахассислар муаммо техник характерга эга бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Instagram — фото ва видеоларни улашиш имконини берувчи оммабоп ижтимоий тармоқ бўлиб, у орқали тасвир ва видеоларни олиш, уларга фильтрлар қўллаш ҳамда бошқа платформалар орқали тарқатиш мумкин. Ижтимоий тармоқ Meta компаниясига тегишли.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг