Инсон ҳуқуқлари устувор
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муборак Аҳмедованинг Хоразм вилоятидаги учрашувлари кўтаринки руҳда ўтмоқда.
Халқ вакили учрашувлари чоғида янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтирмоқда.
Хусусан, Урганч Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида бўлиб ўтган тадбирда Бош қомусимизга киритилаётган янгиликлар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, ижтимоий давлатга хос ёндашув таълим соҳаси бўйича ҳам кўпгина модда ва нормаларда ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга ошмоқда. Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш имконияти белгилаб қўйилди.
— Асосий қонунда фуқароларнинг бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилиши ҳам белгиланмоқда, — дейди депутат Муборак Аҳмедова. — Шунингдек, ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитларни яратиш кўзда тутиляпти.
Шунингдек, аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам киритилган. Аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар эса 4 баробар кўпайтирилмоқда.
Тадбирда депутат янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ маълумотлар берар экан, талабалар томонидан берилган саволларга ҳам атрофлича жавоблар қайтарди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг