Илғор тадбиркорларга давлат мукофотлари топширилди
Фото: president.uz
22 август куни Халқаро конгресс марказида Тадбиркорлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз ишбилармонларини байрам билан табриклаб, тадбиркорлар мамлакатимиз иқтисодий қудратини оширишда асосий куч эканини таъкидлади.
– Жамиятда тадбиркорларнинг обрўси ва мавқейи кун сайин юксалиб, ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, ўз нуфузи ва брендига эга бўлган ишбилармонлар тобора кўпайиб бормоқда. Давлат идораларида ҳам уларга муносабат тубдан яхшиланди. Тадбиркорларга нисбатан мана шундай ёндашув бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 августдаги фармонига мувофиқ, Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланган эди. Тадбирда давлатимиз раҳбари 29 нафар фидойи ва илғор тадбиркорларга ана шу орден ва медалларни топширди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 августдаги фармойиши билан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилган эди. Ушбу мукофотга сазовор бўлган 100 нафар тадбиркорга ҳам жойларда ушбу янги кўкрак нишони топширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг