Ички йўллар равон бўлмоқда

13:10 22 Декабрь 2022 Жамият
623 0

Фото: Халқ сўзи

Очиғини айтиш керак, узоқ йиллар давомида юртимизнинг айрим чекка туманларидаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ички йўлларнинг «юзи асфальт кўрмади». Бир пайтлар асфальт қилинганлари ҳам аллақачон муддатини ўтаб бўлиб, абгор аҳволга келиб қолган эди.

Сўнгги йилларда халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, қишлоқ жойларда замонавий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида ҳаётга изчил татбиқ этилаётган ислоҳотлар бу борадаги муаммоларга ҳам барҳам бермоқда.

Куни кеча Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги 4К-546 «Нурбулоқ-Бошқудуқ-Улус» маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлининг 12-22 километр қисмларида асфальт ётқизиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, фаоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур автомобиль йўлининг қолган 12 километр қисмини ҳам 2023 йилда асфальт қилиш режалаштирилган.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер