Ҳусанов ақл бовар қилмас даражада ҳаракат қилди — Гвардиола
Кеча, Англия Премьер лигасининг 21-туридан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон» жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу ўйиндан сўнг «шаҳарликлар» устози Пеп Гвардиола мазкур баҳсда ҳимояда ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов ва Макс Аллейнни алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Улар ниҳоятда яхши ўйнашди. Абдуқодир ақл бовар қилмас даражада ҳаракат қилди. Унинг узун узатмалари бизга кўп ёрдам берди. У бутун майдонни бошқариб турди. У ҳали улғаяди. У кўпроқ ҳужумларни ташкил этишда иштирок этиши лозим, бу эса фақатгина вақт масаласи. У бугун энг яхши ўйинчи бўлди.
Макс икки кун олдин келди ва кеча биз билан атиги биттагина машғулот ўтказди. Албатта, у илгари биз билан кўп машғулот ўтказган. Мен «Уотфорд» ва Хави Грасияга миннатдорчилик билдираман, улар унинг футболчи сифатида ўсишига ёрдам беришди.
Афсуски, бугунги учрашувда ғалаба қозонмадик, бироқ ҳали бизнинг ғалабаларимиз олдинда», деб фикр билдирди мураббий.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг