“Human”дан жабрланганларнинг 931 нафари ўз пулларини олди
Фото: МИБ ахборот хизмати
“Human” хусусий бандлик агентлиги томонидан амалга оширилган жиноий ҳаракатлар натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида мамлакатимиз ҳудудларида МИБ, “Ипотекабанк” ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, уларга маблағларини қайтариб бериш бошланган эди.
Бугун, 21 февраль соат 18:00 ҳолатига кўра, жабрланувчи, деб эътироф этилган ва моддий зарар ундирилиши белгиланган фуқароларнинг 931 нафарига 18,7 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлаб берилди. Улардан 902 нафари пластик карта кўринишида, 29 нафари эса нақд пул шаклида олган.
Шунингдек, банк карталарига тушган маблағларни фуқароларнинг талабларига кўра бир вақтнинг ўзида ҳеч қандай банк хизмат ҳақлари ундирилмасдан нақд пул кўринишида берилмоқда.
Хусусий бандлик агентлигидан жабрланганларга пул маблағларини тўлаб бериш жараёни давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг