Деҳқонобод тумани ҳокими ойлигини бир қисмини хайрияга йўналтирди

14:20 28 Апрель 2020 Жамият
2133 0

Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов ҳар ойлик маошининг бир миллион сўмини “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлашга ўтказадиган бўлди.

Президентимиз ташаббусидан илҳомланган туман раҳбари кўпчилик учун шахсий намуна кўрсатиб, дастлаб бир ҳафталик маошини “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказиб берди.

“5 ёки 10 та оилани қарамоғимга олсам, жамоатчилик қайсидир тадбиркорнинг зиммасига юклайди-да деган фикрда бўлмасин деб, ойлик маошимдан хайрия қилишни лозим топдим, -деган, З. Алиқулов 27 апрель куни бўлиб ўтган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида. Бу билан муҳтарам Президентимиз бошлаб берган хайрли ишга ўз ҳиссамни қўшсам дея ният қилдим. Халқимиз, тумандошларимизга нафим тегса бундан хурсандман”.

А. Муҳаммадиев,
"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер