“Ҳизбуллоҳ” Исроил пойтахти Тель-Авив ва Ашдод денгиз базасига ракета зарбаси берди

14:30 25 Ноябрь 2024 Дунё
274 0

Фото: AFP

“Ҳизбуллоҳ” Исроил пойтахти Тель-Авив ва Ашдод денгиз базасига ракета зарбаси берди. Ливандан отилган ракеталар бутун Исроилга зарар етказиб, миллионлаб одамларни бошпана излашга мажбур қилган.

Исроил армияси томонидан маълум қилинишича, бу можаро бошланганидан бери энг катта ҳужумлардан бири бўлиб, камида 250 та ракета учирилган. Кейинроқ Исроил армияси радиоси Ливандан 340 та ракета учирилгани ҳақида хабар берди. Тиббиёт идоралари маълумотларига кўра, ҳужумлар оқибатида камида 11 киши яраланган.

Зарба Исроилнинг Байрут марказидаги ҳужумида камида 29 кишини ўлдирганидан бир кун ўтиб амалга оширилди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳужуми оқибатида 70 нафарга яқин одам жароҳат олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?