Ҳисоблагичлар бепул ўрнатиб берилди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Мурунтов маҳалласи Зарафшон шаҳридан 40, вилоят марказидан қарийб 200 километр олисликда — Қизилқумнинг қоқ марказида жойлашган. Маҳаллада асосан унга номдош коннинг кончилари ва геолог мутахассислар ҳамда инфратизим мутахассислари истиқомат қилишиб, бугунги кун ҳолатига 855 хонадон, 3400 нафар аҳолини ташкил этади.
Маҳаллада ичимлик суви билан боғлиқ масала узоқ йиллик муаммо бўлиб, яқин-яқинларгача мурунтовликларга сув махсус график, баъзи кўчаларга ташиб етказиб бериларди.
— Мамлакатимизда инсон қадри улуғланиб, унинг манфаатлари устувор тутилгач, Мурунтовда аҳолини марказлашган ҳолда ичимлик суви билан таъминлаш йўлга қўйилди, — дейди Навоий сув таъминоти” АЖ Зарафшон шаҳар бўлими бошлиғи в.б Э.Сахадинов. — Бугунги кунда маҳалла тўлалигича тоза ичимлик суви билан таъминланиб, 730 хонадонга сув ҳисоблагич мосламалари орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, сув ҳисоблагич мосламалари ўрнатилмаган 125 хонадон маҳалланинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳисобланиб, улар билан фойдаланган сув учун меъёр асосида ҳисоб-китоб қилинарди. Табиийки, бу шундоғам турли ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган фуқаролар учун иқтисодий қийинчилик туғдириб, пировард натижада қарздорликлар ошишига олиб келарди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан мазкур хонадонларга “Навоий сув таъминоти” АЖ Зарафшон шаҳар бўлими ҳисобидан сув ҳисоблагич ускуналари бепул ўрнатиб берилди. Шу баҳона бўлим томонидан тузилган ишчи гуруҳ хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва бошқа ижтимоий муаммоларини ўрганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг