Ҳиндистон Ҳўрмузда танкерларини ҳимоя қилмоқда
Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари минтақадаги кескин вазиятга қарамай, Ҳўрмуз бўғози орқали иккита суюлтирилган газ танкерини кузатиб боришди.
Times of India нашрига кўра, гап Ҳиндистон саноати учун ёқилғи ташийдиган Ҳиндистоннинг «Shipping Corporation» давлат компаниясининг кемалари ҳақида кетмоқда.
Яна бир ҳинд танкери Форс кўрфази ҳудудида қолган ва ҳарбий кема ҳимоясида. Журналистларнинг сўзларига кўра, эскорт Ҳиндистон 2019 йилда минтақадаги савдо кемаларини ҳимоя қилиш учун бошлаган «Санкалп» операцияси доирасида амалга оширилади. Операцияда денгиз флоти кемалари ва авиация иштирок этади. Форс кўрфази давлатлари ҳудудида бир неча ўнлаб ҳинд кемалари ва минглаб ҳарбий хизматчилар бор.
Ҳиндистон дунёдаги энг йирик нефть истеъмолчиларидан бири ҳисобланади ва энергия импортига жуда боғлиқ, Шунинг учун Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташиш хавфсизлиги мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот учун, Ҳўрмуз бўғозидаги вазиятни хавфсиз сақлаш учун АҚШ президенти коалиция тузиш пайида ва кўплаб давлатлар унга қўшилишдан бош тортган. Жумладан, Ҳиндистон ҳам якка ўзи танкерларини ҳимоя қилишини билдирган. Ҳозирда минтақадаги АҚШ ва Исроил ҳужумлари сабаб Эрон бўғозни ёпиб қўйган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг