Ҳаво тозалагичлар божхона божидан озод этилади
Иллюстратив фото
Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (TIF TN код 8509 80) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 24 ноябрь куни имзоланган “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонида белгиланган.
Фармонга мувофиқ, атмосфера ҳавосининг РМ2.5 зарралари билан ифлосланиш манбаларини аниқлаш учун Экология қўмитаси ҳузурида Атмосфера ҳавосини чуқур ўрганишга қаратилган махсус лаборатория ташкил қилинади.
Ушбу махсус лабораторияга ускуналар ва унга зарур бўлган жиҳозлар, жумладан, термик оптик таҳлилларни олиб бориш учун термо-оптик анализатор ускунаси ҳамда атмосфера ҳавоси намуналарини йиғиб олиш учун 5000 дона кварц филтрлар энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тўғридан тўғри харид қилинади.
Бундан ташқари, махсус лаборатория учун ускуналар ва бошқа жиҳозлар, автоматлашган кичик станциялар (TIF TN коди 9027), ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари (TIF TN коди 9027), автоматик кузатув лостлари (TIF TN коди 9027), чанг-газ тозалаш ускуналари (TIF TN коди 8421), локал сув тозалаш иншоотлари (TIF TN коди 8421) ҳам бождан озод этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг