Ҳарбийларга янги уйлар топширилди

11:49 02 Октябр 2024 Жамият
280 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Хонобод шаҳридаги ҳарбий қисмда хизмат қилувчи 42 нафар аскарлар янги хонадонларга кўчиб ўтди. Замонавий шароитларни ўзида мужассам этган икки қаватдан иборат ушбу тураржой биносининг фойдаланишга топширилиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

— Аскар Ватанини муносиб ҳимоя қилади, қачонки, уйида хотиржамлик бўлса, — дейди меҳнат фахрийси Абдулқосим Абдуллаев. —Шу боис кейинги йилларда республикамизда ҳарбий хизматчиларни тураржой билан таъминлаш борасидаги ишлар салмоғи ортган. Замонавий шарт-шароитларга эга бу хонадонларни кўриб, завқим келяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?