Ҳарбий технологиялари энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди
Жанубий Кореянинг мудофаа технологияларини тарғиб қилиш институти 2024 йил учун мамлакатларнинг мудофаа фанлари ва технологиялари даражаси бўйича тадқиқотни тақдим этди.
Унга кўра, жаҳонда ҳарбий технологиялари энг тараққий этган давлат АҚШ бўлган. Иккинчи ўринда Франция ва Россия турибди. Уларнинг ҳарбий инновациялар даражаси Қўшма Штатлар билан солиштирганда 89 фоизни ташкил этади. АҚШ ҳарбий соҳада ривожланиш бўйича сўнгги олти йилда Германия (3-ўрин), Буюк Британия (4) ва Италия (10)дан анча ўзиб кетди.
Ушбу рейтингнинг юқори поғоналарида бошқа давлатлар, Хитой — 6, Исроил — 7, Жанубий Корея — 8, Ҳиндистон — 11, Испания эса 12-ўринда турибди. Ўз позицияларини яхшилашга эришган етакчи давлатлар Хитой ва Жанубий Корея бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг