Ҳар бир сўзнинг ўз моҳияти бор
Бухородаги “Заковат” клубининг “Ўзбек тили билимдонлари” мавзуида бўлиб ўтган навбатдаги беллашувида шевадаги “чақ-чақ” сўзининг келиб чиқишига оид савол ўртага ташланди.
Маълумки, икки қайроқ тошнинг бир-бирига урилиши асносида “чақ-чақ” товуши чиқади. Ва шу ҳол бу сўзнинг туғилишига туртки вазифасини ўтаган. Ўз навбатида, “хушчақчақ” сўзи ҳам пайдо бўлган. Биласиз, бу сўз киришимли, гапга чечан кишиларга нисбат берилади. Бу каби мисоллар ўзбек тили бениҳоя бой, сержило эканини кўрсатади.
— Тилимизда ҳар бир сўзнинг ўз ўрни, ўз моҳияти бор, — дейди ғиждувонлик ижодкор Мухтор Абдуллаев. — Машҳур авар шоири Расул Ҳамзатов “Сизлар буюк Алишер Навоийнинг ворисларисиз, улуғ миллатнинг фарзандларисиз, катта тилнинг эгаларисиз. Бу билан фахрланишингиз, халқингиз, тилингиз камолига хизмат қилишдан чарчамаслигингиз керак”, дея бежиз лутф этмаган. Шу нуқтаи назардан, она тилимизни асраб-авайлаш, уни теран ўрганишга оид ранг-баранг тадбирларнинг ташкил қилинаётгани эътиборга молик.
Ана шундай тадбирларнинг асосийси вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. “Она тили — миллат ғурури” шиори остида кечган маънавий-маърифий кечада вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ижодкорлар, олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар 21 октябрнинг Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонланиши она тилимизни ривожлантириш, давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини кучайтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар.
Бир гуруҳ фаолларга байрам муносабати билан вилоят ҳокимлиги ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. Ҳунармандлар кўргазмаси, театр жамоаси томонидан намойиш этилган саҳна кўриниши ҳамда концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг