Ҳам яшиллик, ҳам хуш ифор
Фото: Халқ сўзи
Келаси баҳордан Сирдарё вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчалар чети, идора-ташкилотлар ён-атрофи ва ҳиёбонларга манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари билан бир қаторда райҳон ва ялпиз ҳам экилади. Айни чоғда ушбу хушбўй ўсимликлар кўчатларини тайёрлашга ҳозирлик ишлари бошлаб юборилди.
Хусусан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари тавсиялари асосида Сирдарё вилояти экология бошқармаси ходимлари ташаббуси билан аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарда 3 миллион дона райҳон ва ялпиз кўчати ўстириладиган бўлди.
Маълумот учун айтиш лозимки, жойларда «Яшил макон» лойиҳаси бўйича экилаётган дов-дарахт турларини танлашда уларнинг хилма-хиллиги, ўтқазилаётган ҳудуднинг тупроқ шароитига мослиги ва ҳар жиҳатдан фойдалилиги алоҳида эътиборга олинаётир. Манзарали дарахтлар билан бирга юз минглаб мевали дарахт кўчатлари экилаётгани эса дастурхонимиз мева-чевага янада сероб бўлишини таъминлайди, албатта.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг