Ҳам хизмат кўрсатилди, ҳам совға берилди

12:11 06 Март 2020 Жамият
1014 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун эрталабдан давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган аёлларга байрам совғалари улашилди деб хабар берди ДХА Сирдарё вилояти бошқармасининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси.

-Давлат хизматлари маркази жамоасининг бундай катта эътиборидан жуда хурсанд бўлдим, ҳатто кўзларимга ёш келди, — дейди Сирдарё тумани давлат хизматлари марказига ташриф буюрган Бибисора Жўраева. – Байрам арафасида бу ерга келганимдан хурсандман. Ҳам ишим битди, ҳам байрам билан табриклаб, совға беришганига кайфиятим кўтарилди.

Турли мурожаатлар билан Сардоба, Гулистон, Сайхунобод туманлари давлат хизматлари марказларига келган аёлларга ҳам худди шундай кутилмаган эҳтиром кўрсатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер