«Ҳалолмевали кўчатлар» номли платформа жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда «Ҳалолмевали кўчатлар» номи остида мевали кўчатлар савдоси билан шуғулланувчи платформа маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.
Унга кўра, платформа ахборот ресурси орқали дарахт кўчатлари олиш ниятида бўлган фуқароларни чалғитиш мақсадида ўз ахборот ресурси номланишида асоссиз равишда «Ҳалолмевали кўчатлар» номидан фойдаланган.
Натижада ушбу платформа эгаларига реклама қонунчилиги бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва нотўғри реклама берганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, ахборот ресурсининг номи ихтиёрий равишда ўзгартирилди.
Таъкидлаш жоиз, Дин ишлари бўйича қўмитанинг «Ҳалол» сертификати ёки «Ҳалол» номи асосан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш ва ташишда қўлланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг