Гулхан атрофидаги дилкаш гурунглар
Фото: “Халқ сўзи”
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Хоразм вилоятининг барча маҳаллаларида “Гулхан атрофидаги ёшлар” лойиҳаси доирасида турли маданий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Хонқа туманидаги 1-мактаб ҳовлисида ёқилган гулхан Ғайрат маҳалласи ёшларини бир манзилга жамлади. “Заковат” билимдонлар беллашуви, шахмат шашка, волейбол, стол тенниси, футбол мусобақалари, мушоира кечаси, ёш талантлар ижросидаги шўх куй-қўшиқлар ва жўшқин рақслар нафақат ёшларни, маҳалланинг катта авлод вакилларини ҳам даврага чорлади. Гулхан атрофида кечган дилкаш гурунгларда ёшларнинг уларнинг орзу интилишлари, муаммолари, келгуси режалари ҳақида сўз борди.
— Тадбирга кўпроқ уюшмаган ёшларни жалб қилишга эътибор қаратдик, — дейди маҳалланинг ёшлар етакчиси Маъруфбек Қиличев.— Бундай учрашувлар маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, янги истеъдодларни кашф этиш, ёшларни эзгу ғоялар атрофида бирлаштиришга хизмат қилади.
Тадбир якунида фаол ёшларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг