Гулчилар маҳалласи
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Ботиробод маҳалласини “Гулчилар маҳалласи” деб аташади. Бу бежиз эмас. Сабаби, маҳалладаги 640 та хонадоннинг 112 таси гулчилик билан шуғулланади. Шулардан бири Шарифжон Аҳмедов дастлаб яшаб турган ҳовлисидаги томорқасидан унумли фойдаланган. 2018 йили ёш тадбиркор сифатида унга 30 сотих ер майдони ажратилди.
— Шундан 15 сотихида иссиқхона барпо этдик, —дейди Шарифжон Аҳмедов. –Бу ерда Хитой ва Голландиядан келтирилган 80 турдан зиёд гул кўчатларини парваришламоқдамиз. Қолган 15 сотих очиқ майдонда эса маҳаллий гул кўчатлари билан бир қаторда манзарали дарахт кўчатларини етиштиряпмиз. Яқинда синов тариқасида уч туп банан кўчатини ўтқаздик. Айни пайтда уларнинг ҳар бири 30 килограммдан ҳосил тугди. Синовимиз ижобий натижа берса 1 гектар ер майдонида бананзор барпо этишни режалаштирганмиз.
Туманда Шарифжон каби ер билан тиллаша оладиганларни кўплаб учратиш мумкин. Энг муҳими, тумандаги мавжуд 45 мингта хонадоннинг 1513 гектар томорқасида йил давомида уч мартагача ҳосил олишга эришиляпти. Бу уларга қўшимча 20-30 миллион сўм даромад олиш имконини яратмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг