Глобал IQ рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистоннинг ўрни ва натижаси

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатлар кесимида ўртача IQ кўрсаткичлари маълум қилинди.
Ушбу тадқиқот 2024 йилда дунёнинг турли бурчакларидан 1 393 066 нафар одам ишлаган бир хил IQ тест натижаларига асосланган. Жадвалда кулранг билан кўрсатилган мамлакатлар етарли маълумот бўлмаганлиги сабабли рейтингга киритилмаган.
Ўртача IQ даражаси, одатда, Шарқий Осиё мамлакатларида юқорироқ бўлади. Ўртачага яқин даража Европа, Ғарбий Осиё, Океания, Шимолий Америка ва Шимолий Африкада кузатилади. Марказий ва Жанубий Африка, шунингдек, Лотин Америкасида эса ўртачадан паст.
Ушбу рейтингда биринчи ўрин 107,43 балл билан Хитойга насиб этган бўлса, Ўзбекистон 96,98 балл билан рўйхатдаги 127 давлат ичида 69-ўринни эгаллади. Дунё бўйича ўртача IQ 100 баллни ташкил қилади.
Қайд этилишича, тест синовида Ўзбекистондан 8986 киши иштирок этган.
IQ даражаси паст ёки баланд бўлишига нималар таъсир ўтказади?
Мамлакатлар ўртасидаги IQ кўрсаткичлари ўзгаришига турли омиллар таъсир қилади. Масалан, 2010 йилдаги тадқиқот кўрсатишича, юқумли касалликлар даражаси юқори бўлган мамлакатларда аҳоли IQ даражаси паст бўлади. Бу касалликлар когнитив ривожланишга салбий таъсир кўрсатади.
2025 йилдаги тадқиқот эса яхши овқатланиш одатларига эга болалар бошқа болаларга қараганда юқори IQга эга эканлигини кўрсатди. Шунинг учун яхши овқатланиш одатлари бўлган мамлакатларда ўртача IQ юқори даражададир.
Бундан ташқари, интеллектуал фаолият ва генетика ўрни ҳам беқиёсдир. 2022 йилда олиб борилган тадқиқот мунтазам равишда шахмат ўйнаш болаларнинг IQ даражасини оширишини кўрсатган бўлса, 2013-йилги мингдан ортиқ эгизаклар иштирокида ўтказилган тадқиқот IQ даражасининг 50-80% ирсиятга боғлиқ эканлигини тасдиқлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири бўлди
- ИИВ собиқ раҳбари Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
- Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- Энергетика вазирлигига ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг