Германия канцлери Россияни НАТО ҳудудида провокация уюштиришда айблади
Германия канцлери Фридрих Мерц Россияни эҳтиётсизлик ва тажовузкор ҳаракатларда айблади. Унинг сўзларига кўра, Польша ҳаво ҳудудига дронларнинг кириб келиши Болтиқбўйи минтақаси ҳамда НАТОнинг Шарқий қанотидаги давлатларга қарши қаратилган провокация ҳисобланади.
«Россия НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо давлат аҳолисининг ҳаётини хавф остига қўйди. Федерал ҳукумат Россиянинг бу тажовузкор ҳаракатларини энг қатъий тарзда қоралайди», — деди Мерц.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус ҳам воқеага муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Россия дронлари Польшага тасодифан кириб қолмаган.
«Бу ерда хато ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Агар улар аслида Украинага йўналтирилган бўлганида, ҳеч қачон Польшага қараб учмаган бўларди», — деди Писториус.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг