Ғазони қайта тиклаш 40 миллиард долларга тушади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, урушдан вайрон бўлган Ғазони қайта тиклаш 40 миллиард долларга тушади ва ҳудуддаги вайронагарчиликлар кўлами Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилмаган. БМТ Тараққиёт Дастури Исроил—Ғазо уруши Фаластин иқтисодининг кескин орқага кетишига сабаб бўлганини ҳам маълум қилган. Ташкилотга кўра, агар тўқнашув тез орада тўхтамаса, 2024 йилда иқтисодий ишлаб чиқариш урушдан олдинги прогнозларга қараганда уч баробар қисқариб кетиши мумкин.
Агар низолар яна 9 ойга чўзилса, Фаластин бўйлаб қашшоқлик 60 фоиздан ошади. Ушбу инқироз камбағалликда яшаётганлар сонини 1,86 миллионга ошириши мумкин. Шунингдек, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, можаро инсоният тараққиётини 20 йилдан кўпроққа тўхтатиб қўйган.
Шунингдек, АҚШ шу кунларда Ғазо қирғоқлари яқинида махсус гуманитар ёрдам тарқатиш майдонини қурмоқда. Жо Байден америкалик ходимларга Ғазо қирғоқларига бормасликни тайинлаган. Ҳамас халқаро воситачиларнинг келишувга эришиш фонидаги йиғилишларида қатнашиш учун ўз делегациясини Мисрга юборган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг