Газдан ноқонуний фойдаланиш туфайли жамият ва давлат манфаатларига 124,2 миллион сўм зарар етказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда «Ш.П.» оилавий корхонаси иш бошқарувчиси С.А. корхона умумий ошхонасида ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги фош бўлган.
Мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида, фуқаро C.А. жами 124,2 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади Департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг