Гарвардда ўқишни хоҳловчи хорижликларнинг АҚШга кириши чекланди

11:29 05 Июнь 2025 Дунё
117 0

Архив фото

АҚШ президенти Дональд Трамп Гарвард университетида ўқиш ёки унинг алмашинув дастурида қатнашишни хоҳловчи хорижликларнинг мамлакатга киришини камида олти ойга чеклади. Бу ҳақда Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтиб ўтилди.

АҚШ Таълим вазирлиги 15 апрель куни Гарвард университетига грант сифатида тақдим этиладиган 2,2 миллиард доллар миқдоридаги маблағдан маҳрум қилишини эълон қилди.

22 май куни АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм университет хорижлик талабаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини ва ҳозирда университетда таҳсил олаётган барча хорижлик талабалар бошқа университетларга ўтишлари кераклигини билдирди.

Ўз навбатида, 25 май куни Трамп Гарвард давлат томонидан молиялаштирилишини, бироқ унинг талабаларининг 31 фоизини мамлакатлари институтга молиявий ёрдам кўрсатмайдиган хорижликлар ташкил этишини таъкидлади.

“Америка Қўшма Штатларига фақат ёки асосан Гарвард университетига ўқиш ёки у томонидан бошқариладиган алмашинув дастурида қатнашиш учун келмоқчи бўлган чет эл фуқароларининг киришини чеклашни зарур деб топдим. Ушбу тўхтатиб туриш ва чеклаш, агар узайтирилмаса, ушбу эълон қилинган кундан кейин олти ой ўтгач ўз кучини йўқотади”, — дейди Трамп.

Президент ўз қарорини миллий хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар билан изоҳлаган.

Гарвард матбуот хизмати университет веб-сайтида АҚШ президентининг ҳаракатларини “ноқонуний” деб атади ва университет “хорижлик талабаларни ҳимоя қилишда давом этишини” қайд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?