Гаити миссияси: Кения аскар, АҚШ эса пул ажратади
Кения полицияси тартибсизлик ва зўравонликни келтириб чиқараётган жиноий гуруҳлар таъсирига қарши курашиш учун Гаитига жўнаб кетди. Республика президенти Уильям Руто 400 нафар аскар билан тантанали хайрлашган. Мамлакат ушбу ҳарбийлар гуруҳи минг нафар аскарларнинг бир қисми эканлигини маълум қилган.
Руто ва Қўшма Штатлар ушбу миссия бўйича бир неча ой муҳокама ўтказган. Уильям Рутонинг айтишича, бу ҳаракат глобал бирдамлик тарихидаги энг долзарб, муҳим ва тарихий миссиядир. БМТ расмийси март ойида Гаитидаги жиноий гуруҳ зўравонликларини бартараф этишда ёрдам бериш учун камида 5 минг нафар чет эл полициячи керак бўлишини айтган. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Қўшма Штатлар қўшинлари миссияда қатнашиши ҳар хил талқин қилинишини айтиб, 300 миллион доллар ёрдам беришга ваъда берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг