Франция Украинага Европа Иттифоқидан 50 миллиард евро олишда ёрдам беришга ваъда берди
Иллюстратив фото
Франциянинг янги ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне Париж Европа Кенгашининг бўлажак саммитида Киевга 50 миллиард евро миқдорида ёрдам олишини таъминлаш учун бутун сиёсий ва дипломатик имкониятини ишга солишини айтди.
“Европа Кенгаши 1 февраль куни саммитга йиғилади ва биз ушбу учрашув муносабати билан Европа бирлигини сақлаш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилишимиз керак. Франция Украинага кўрсатилган 50 миллиард евро миқдоридаги ёрдам ажратилиши учун бутун сиёсий ва дипломатик юкни зиммасига олади”, — деди Сежурне Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, пуллар Украинанинг ижтимоий эҳтиёжларини молиялаштиришга ёрдам беради, шунингдек, энергия алмашинуви ва мамлакат транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга ҳисса қўшади.
Вазир, шунингдек, Франциянинг юқори мартабали вакиллари Украинанинг ҳозирги эҳтиёжларини баҳолаш учун бир неча бор ташриф буюришларига ваъда берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг