Франция Сурия президенти Башар Асадни халқаро ҳибсга олишга ордер берди, Исроил эса уни йўқ қилишга тайёр

17:00 15 Ноябрь 2023 Дунё
186 0

Фото: РИА «Новости»

Франция Сурия президенти Башар Асадни “2013 йилда ўз мамлакати аҳолисига қарши кимёвий ҳужумлар уюштирган инсониятга қарши жиноятларда иштирок этгани” учун халқаро ҳибсга олишга ордер берди.

Ўз навбатида, Исроил президент Башар Асадни йўқ қилишга тайёрлигини билдирди.

Исроил раҳбарияти Франция ҳукумати орқали “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ агар у жанговар ҳаракатларга киришса, унинг иттифоқчиси, Сурия президенти Башар Асад режимига қаттиқ зарба берилишидан огоҳлантирди.

Огоҳлантиришда Исроилнинг бу борадаги мумкин бўлган ҳаракатлари, жумладан, Дамашқни вайрон қилиш ва Асаднинг ўзини йўқ қилиш санаб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?