Фирибгарга суд ҳукми ўқилди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятининг Зафаробод қўрғонидаги «Ёшлик» маданият уйида жиноят ишлари бўйича Навбаҳор тумани суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда «Навоийуран» ДК «Зафаробод» кон бошқармаси раҳбарияти ва барча бўлинмалардан ишчи-ходимлар иштирок этди.
Суд мажлисида «Зафаробод» КБ 6-сонли Автомобиль базаси чилангари Р.М.нинг корхонага ишга киритиш ва бўшатиш ваколатига эга бўлмасдан туриб, бошқа фуқароларнинг ишончига кирган ҳолда улардан кон бошқармасига ишга жойлаштираман деб, алдов йўли билан маълум миқдорда пул ундирганлиги бўйича жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд томонидан мазкур жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, айбланувчининг қилмишидан сидқидилдан пушаймонлиги ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган (ойлик маошининг маълум қисмини давлат ҳисобига ундириб қолиш) жазо тайинланди.
Мажлисда сўз олганлар кон бошқармасига ишга жойлашиш фақат корхонада белгиланган тартибда амалга оширилиши, бу каби масалаларда фирибгарлардан огоҳ бўлиш лозимлигини таъкидлашди. Мазкур сайёр суд мажлисларини очиқ ўтказишдан мақсад эса айбдорга фақат жазо тайинлаш эмас, балки содир этилган жиноий қилмишнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, меҳнаткашлар ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан кенг жамоатчилик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашдан иборатдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг