Фарзанд ота-онанинг ойнасидир
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Шарқ оталари ҳақида гап кетганда, кўз ўнгимизда Мирзо Бобур келади. Шоир ва шоҳ давлат ва ижодий ишлардан ортиб фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратган. Буни ўғли Ҳумоюнга берган чексиз меҳри орқали ҳам билса бўлади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар ойнинг охирги шанбаси мактабларда “Ота-оналар куни“ сифатида белгиланган. Шу мақсадда вилоятнинг барча мактабларида ота-оналар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Фарғона шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов иштирок этди.
— Бугун таълим-тарбия жараёнида кўзланган мақсадга эришишда таълим муассасаси ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорлик жуда муҳим, — дейди Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Шерзод Долимов. — Юзма-юз мулоқотда таълим сифатини ошириш омиллари, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга ўргатиш, устозларнинг ҳурмати ва иззатини жойига қўйиш масалалари борасида ўзаро фикр алмашилди.
Кейинги пайтда мактабдаги ота-оналар мажлисига асосан оналар, бобо ва бувилар келиши одатга айланиб қолган. Оталар негадир шундай масъулиятли вазифага вақт ажратмаяпти. Ҳолбуки, ота тарбияси оилада муҳим ўрин тутади.
Вилоятнинг барча шаҳар-туманларидаги мактабларда ота-оналар мажлиси ташкил этилиб, унда ҳоким, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, зиёлилар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Учрашувлар давомида “Мактаб ва ота-оналар ҳамкорлиги“ концепциясини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
— Ёшларнинг таълим-тарбиясини юксалтиришда бундай мулоқотларнинг ўрни беқиёс, — дейди Олтиариқ туманидаги 14-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Наргиза Эрқўзиева. — Ота-оналар мажлисимизда Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдиалиев қатнашганидан хурсанд бўлдик.
Ота-оналарнинг фарзандларига бера оладиган энг яхши туҳфаси бу гўзал одобдир. Ҳар бир ота фарзанди учун намуна мактаби бўлса, келгусида ўғил-қизлари ҳам ўз оиласининг шаъну шарафини ҳимоя қила оладиган, элига, юртига манфаати тегадиган ўғлонларни тарбия қилиши унинг зиммасидаги энг шарафли вазифа эканини унутмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг