Фарғоналик ёшлар Германияда кафолатланган шартнома асосида ишлайди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳрида бундан уч йил олдин фаолият бошлаган немис тилини ўқитиш марказида ҳозирги кунда 1300 нафарга яқин йигит-қизлар тил ўрганмоқда.
Немис тилини ўргатиш марказида Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, Германияда ўқиш, ишлаш истагидаги тингловчиларга олти ойлик ўқитиш харажатлари агентлик маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Айни пайтда тил ўргатиш маркази томонидан Германиядаги 20 та компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Биргина жорий йилнинг ўзида олти ойлик курсни муваффақиятли тамомлаган 700 нафар ёшлар ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ кафолатланган шартнома асосида ишлаш учун ушбу юртга жўнатилди.
Яқинда бир ҳафталик ташриф давомида Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда тил ўргатиш маркази мутахассислари Германиянинг 5 та ҳудудида бўлиб, ҳамюртларимиз учун яратилган шароитлар билан танишди ҳамда иш берувчилар билан суҳбатлашди.
— Германиянинг нуфузли компаниялари раҳбарлари билан ўтказилган юзма-юз мулоқотларда уларнинг яқин истиқболга мўлжалланган режа-мақсадлари билан танишдик,—дейди Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев.—Натижада қурилиш, металлургия, машинасиозлик, электротехника соҳаларида ихтисослашган 20 та компания билан янги келишувларга эришилди.
Яқин келажакда Гераниядаги 40 та иш берувчи компаниянинг талаб ва истакларига мос малакали мутахассислар етказиб беришга келишиб олинди. Шу мақсадда ҳозирда вилоятнинг 19 та шаҳар-туманида тўлиқ немис тили ўргатиш маркази филиалларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Айтиш жоиз, бугунги кунда вилоятда ушбу марказнинг 10 та филиали мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг