Фарғоналик бир гуруҳ тадбиркорлар рағбатлантирилди
Айни пайтда Фарғона вилоятида 59 минг нафарга яқин тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда. 2017 йили ушбу кўрсаткич 18 мингдан зиёдроқни ташкил этар эди. Биргина жорий йилнинг олти ойида вилоятда салкам 3 мингта тадбиркорлик субъекти ташкил этилгани бу борадаги ишлар кўлами нечоғли юксак эканлигидан далолат беради.
Фарғона вилояти ҳокимлигида тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот чоғида кейинги йилларда эришилаётган ана шу каби ютуқлар алоҳида эътироф этилди.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 18 августда қабул қилинган “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётган ҳамюртларимиз юксак орден ҳамда медаллар билан тақдирланди. Уларнинг ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлиги муносиб рағбатлантирилди.

Бундай мукофотга лойиқ кўрилганлар орасида Қува туманида фаолият олиб борувчи якка тартибдаги тадбиркор, гул етиштирувчи Элёржон Жалолов ҳам бор. У гулчилик ва кўчатчилик соҳасидаги кўп йиллик самарали фаолияти учун “Шуҳрат” медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, жорий йил 18 август куни Президентимизнинг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши эълон қилинди. Фармойишга асосан фарғоналик 7 нафар тадбиркор ҳам кўкрак нишонига муносиб кўрилди.
Тантанали тадбирда ана шу мукофотлар ўз эгаларига топширилди.
— Фарғона вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси сўнгги йилларда иқтисодиёт драйверларидан бирига айланди, — дейди Фарғона шаҳридаги “Хайрихон Камол орзу” оилавий корхонаси раҳбари Камолиддин Зокиров. —Корхонамизда ҳам замонавий хизматлар йўлга қўйилган бўлиб, бу соҳа ривожига қаратилган юксак эътибор туфайли фаолиятимиз жадал ривожланмоқда. Менга “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони топширилиши эртанги кун истиқболи йўлида янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш учун мотивация беради. Бунинг учун эса имкониятимиз ва салоҳиятимиз етарли.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг