Фарғонадаги боғчада болалар оммавий заҳарланди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида жойлашган боғчада болалар оммавий равишда заҳарланди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси хабар берди.
Маълумотга кўра, 22 август куни Қизилтепа қишлоғидаги 7-сонли боғчада овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Жами 13 нафар тарбияланувчи шифохонага ётқизилган.
Ҳодисадан сўнг мазкур боғча фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Айни вақтда мутасадди идоралар томонидан текширув ўтказилмоқда. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг