Фарғонада соя экиш сеялкалари яратилди

20:34 28 Апрель 2021 Иқтисодиёт
959 0

Фарғона вилоятида 31 минг гектардан зиёд майдонда мойли экинлар, шундан 25 минг гектарида соя чигит билан бирга экилиб, бир текис ундириб олинди.

— Сояни чигит билан бирга қатор орасига экишда энг катта муаммо техника эди, — дейди «Қўқон механика заводи» АЖ бошқаруви раиси Шарифжон Йўлдошев. — Мутахассисларимиз билан икки йил мобайнида илмий изланишлар ва амалий тажрибалар олиб борилди. Натижада бир пайтнинг ўзида чигит ва соя экишга мослашган махсус сеялкалар яратилди. Ҳозирги кунга қадар вилоятдан ташқари қўшни Андижон ва Наманган, Тошкент вилоятига 650 га яқин Қўқон механика заводида тайёрланган ана шундай сеялкалар етказиб берилди.

Айни пайтда фермер хўжаликларининг талаб ва тавсиялари асосида мутахассислар сеялканинг иш сифати, самарадорлигини ошириш мақсадида амалий саъй-ҳаракатларни давом эттиряпти.

Тошлоқ туманидаги «Аминжон буво» фермер хўжалиги аъзолари тажриба тариқасида 5 гектар ерга соя экишди. Механизатор Маъруфжон Абдусаломов дала майдонлари иккинчи культивациядан чиқарилаётганини таъкидлаб, «Қўқон механика заводи» АЖ мутахассислари тайёрлаб берган сеялкалар чигит ва сояни бир пайтнинг ўзида экишда қўл келганини эътироф этди.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер