Фарғонада “Ретро автомобиллар” кўргазмаси ташкил этилди

17:40 02 Октябр 2023 Жамият
249 0

Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш мақсадида бир қатор лойилар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоятида Ўзбекистон авто-мото туризм ассоциацияси билан ҳамкорликда вилоятда ўтказилаётган “Drift shou” тадбирлари доирасида Тошлоқ туманида “Ретро автомобиллар” кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада 200 га яқин ретро автомобиллар намойиш этилиб, белгиланган ҳудудда машиналар иштирокида махсус “парад” ташкил этилди. Тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги расмийлари, минглаб автомобиль ишқибозлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер