Фарғонада олтин куз манзаралари

Фото: Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”
Дилбар Фарғона парирўй фасл – кузнинг сукунат оғушида мўйсафид чолдек оғир хаёллар сураётир гўё. Қўқон шамолида ўйнаб-ўйнаб тўкилаётган япроқлар она заминга сариқ гилам тўшайди. Шарбатга тўлган боғларда қушлар чуғури, юрт ҳимоясига шайланган аскарлардек бир сафда тизилган теракларда музаффар ҳаёт акси. Хазонрезги кўчалар, чарчоқдан ястаниб ётиб олган дала-қирлар куз симфониясига мос майин рақсга тўшаётганга ўхшайди.
Ҳа, она табиат - буюк мусаввир. Унинг мўъжизаларидан ҳайрат туясан, гўзаллигидан баҳра олаётганинг, тириклигинг учун шукрона айтасан киши.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг